Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Юран Ўрунов ҳақида айтган сўзларига яна бир марта изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«СКА-Хабаровск» бош мураббийи Сергей Юран «Спартак» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳақида айтган сўзларига яна бир марта изоҳ берди.

— Кеча сиз Ўруновнинг ёши аслида каттароқ экани ҳақида айтган эдингиз. Сиз бу ҳақда битта манбадан эшитганмисиз ёки бир нечта?

— Бу ҳақда фақат мен гапирмаганман. Ўзбекистонда мураббий танишларим бор. Биз гаплашиб турамиз. Менимча, улар яхшироқ билишади. Яна шуни айтишим керакки, мен кеча аниқ рақамни, масалан, 5 ёки 10 ёшга катта экани ҳақида гапирмагандим. Шунчаки, Ўрунов «Спартак»ка ўтганида, менга қўнғироқ қилиб: "Остон 19 ёшда эмас, Ўзбекистонда буни барча билади", деб айтишди. Мен эса: "Каттами?", деб сўрадим. "Ҳа, бироз катта", деб жавоб беришганди. Умуман олганда, ушбу трансфердан одамлар ҳайрон бўлишди. Ахир у «Спартак»ни кучайтирмадику!

— Бу маълумот сизни ўйлантириб қўйдими?

— Ўрунов учун нимага 2 миллион евро тўланганини тушунмадим. «Спартак»да ўзининг 19 ёшли тарбияланувчилари йўқми? Ўрунов — ёмон футболчи эмас. Аммо у ҳозир «Спартак» даражасида эмас.

— Сиз телеэфир орқали Ўруновнинг ёши ҳақида гапирганингизда сизга эътирозлар бўлиши мумкинлигидан қўрқмадингизми? Масалан, «Спартак» томонидан.

— Нима, мен уни ҳақорат қилдимми? Ёки аниқ рақамларни айтдимми, масалан: «Ўрунов аслида 19 ёш эмас, 25 ёшда», деб? Мен аниқ рақамларни айтмадим. Шунчаки кўрсатув давомида Газизов 19 ёшли футболчини харид қилгани ҳақида гап кетди. Мен эса эшитганларим ҳақида гапирдим. Бу ерда ҳеч қандай ҳақорат йўқ.

— Ушбу кўрсатувдан кейин сизга «Спартак»дан қўнғироқ бўлдими?

— Йўқ. Шундан сўнг сиз биринчи бўлиб менга қўнғироқ қилдингиз.

— Кўрсатувда «Уфа»нинг собиқ бош мураббийи Вадим Евсеев ҳақида бор эди. Кўрсатувдан кейин у билан мазкур мавзуда гаплашмадингизми?

— Йўқ. Лекин, ўйлашимча, Вадим бу маълумотдан бехабар бўлганида, у менга гапирган бўларди. Лекин на эфир пайтида, на ундан кейин у менинг гапларимни тўғрилади.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 11:22, 16.12.2020.
Ўқилди: 8967 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик