Ўзбекистон Coca Cola Кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.
- Аввало шуни айтишим жоизки, ярим финал учрашувларига мавсумда барқарор ўйнаган ва барча қийинчиликларни енгиб ўтган жамоалар етиб келишди. Синовлар мавсумида биздан ташқари, “Насаф”, АГМК ва “Қўқон-1912” жамоалари яхши ўйин намойиш этишди.
Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, бундай майдонда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Шундай бўлса-да, шогирдларимга миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалаба билан футболчиларимизни табриклайман. Ўйинга жуда яхши ҳозирландик. Майдон биз хоҳлайдиган футболни намойиш этишга имкон бермаслигини билардик. Футболчиларга раҳмат айтаман, улар бор кучларини беришди, кескин ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Кўплаб вазиятлар юзага келтирдик, рақибга деярли имконият бермадик. Финалга йўл олдик, ютуққа ҳақли эдик. Мезбонларга эса соғлиқ, яхши ҳордиқ чиқариб, кейинги мавсумга яхши тайёргарлик кўришларини тилаб қоламан.
Кубок баҳсларини башорат қилиш мушкул. Футболда шундай вазиятлар бўладики, масалан Грузия кубогининг финалида иккита қуйи лига жамоалари майдонга тушишди. Бироздан кейин бошланадиган АГМК-Насаф ўйинини мароқ билан кўришга ҳаракат қиламан. Ҳар икки жамоа ҳам финалга лойиқдир.
Грузиядан яна футболчилар олиб келиш мумкин. Бунинг учун изланиш керак. Футболда ҳар доим иқтидорларни топиш мумкин. Ўз мамлакатингдан футболчи олиб келишда жуда эҳтиёткор бўлиш талаб этилади. Сен олиб келадиган ўйинчи бошқа футболчилардан 10-15 карра устун бўлиши керак.
Машариповни Саудия клубига ўтиши борасида нима дейишим мумкин? Жалолидин Машариповни "Пахтакор" билан яна бир йиллик шартномаси бор.