Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Бахтиёр Ашурматов: "Яхши ўтказилган мавсум учун футболчиларимга раҳмат айтаман"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Coca Cola Кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Бугун мавсумдаги охирги ўйин бўлди. Мавсумни юқори савияда ўтказганлари учун футболчиларимга , бизга яхши шароитларни яратиб берган жамоамиз раҳбариятига ҳамда бутун мавсум давомида бизни қўллаб-қувватлаб келган қадрдон мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Бу мавсум шуни кўрсатдики, бизда умид ва ишонч бор. Асосийси мухлисларимизда бизга нисбатан ишонч пайдо бўлди. Ўйлайманки келгуси мавусмда жамоамиз янада кучли бўлади. Йигитларимизга қилган меҳнатлари учун яна бир бор раҳмат айтаман.

Ўйинга келадиган бўлсак, "Пахтакор" кучли жамоа , улар ҳаққоний ғалабага эришишди. Лекин натижа ўйинга мос бўлмади. Футболчиларимиз 0-3 ҳисобидаги мағлубиятга лойиқ эмас эдилар. Футболчиларимизга бугунги баҳсда ҳам борларини бериб ўйнашди. Уларга хеч қандай эътирозим йўқ. Рақиб сафида яхши ижрочилар йиғилганлиги, заҳирадан майдонга тушган футболчилари ҳам ўйинни кучайтира олишгани якунда ўз сўзини айтди. Бугунги баҳс олдидан таркибимиздаги йўқотишлар ҳам ўйинимизга таъсир қилди. Захирамизда ўйинни кучайтирита оладиган футболчилар қолмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Мухлислар хужумни кучайтиришни талаб қилишди. Норбековни туширдик, афсуски Шоҳназар ҳали ўйинга тайёр эмас эди. Шундай бўлса ҳам футболчиларим майдонда охиригача курашишди, борларини беришди. Буни ўйин тугагач мухлисларимиз бизни олқишлар билан кузатиб қўйганлигидан ҳам билсак бўлади.Энди янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

Легионерларимиз 11 ой давомида уйларига боришмаганди. Биласизлар, Йосович жароҳат олганди. Барибир у қолган баҳсларда майдонга туша олмасди. Шуни ҳам инобатга олган ҳолда легионерларга рухсат бердик. Иван янги мавсумда ҳам жамоамиз сафида ўйнаши мумкин.
Йил давомида меҳнат қилган мураббийлар штабига, шифокорларимизга ва клубдаги барча ходимларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Натижаларда барчаларарининг ҳиссалари катта бўлди.

Киритилди: 16:06, 16.12.2020.
Ўқилди: 2392 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.