Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Рўзиқул Бердиев: "Агар АГМК финалда бугунгидек ўйнайдиган бўлса, у ҳолда мағлубиятга учрайди"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги ярим финал доирасида бўлиб ўтган АГМК ҳамда "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач, ташкил қилинган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

- Ўйлайманки, мавсум биз учун омадли келди. Чунки, асосий вазифамиз - юқори ўринлардан бирини эгаллашимиз керак эди. Йигитлар буни уддалади. Шунинг учун бемалол айтишим мумкин, "Насаф"ни мухлислари бу жамоа фахрланса бўлади.

- Бугун ўйинда ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, ўйинни ёмон бошладик. Ўйиндан олдин йигитларга 20-25 дақиқа АГМК бор эътиборини ҳужумга қаратишини айтгандим. Шу вақт мобайнида вазифамиз ҳимояда яхши ўйнаш ва гол ўтказмаслик эди. Бироқ, бу режамиз амалга ошмади. Ўйиннинг қолган 60-70 дақиқаси тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди. Бироқ, барчага маълумки, футболда гол уриш керак, гол урмасанг ғалаба қозона олмайсан. Фикримча, ўйиндан устунлик қилдик, лекин буни ҳисобда акс эттира олмадик. АГМК жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман ва кейинги ўйинларида омад тилайман.

- Финалда кетма-кет учинчи марта "Пахтакор" - АГМК куч синашади. Бу баҳсда имкониятларни қандай баҳолайсиз?

- Агар АГМК бугунги ўйинини кўрсатадиган бўлса, у ҳолда финалда уларда ҳеч қанақа имконият қолмайди. Бу менинг фикрим.

- "Насаф" жамоасида молиявий муаммолар борлиги кўп марта айтилди. Мана мавсум тугади, футболчиларнинг олдидаги қарздорликлар бартараф этилдими?

- Ўйиндан ташқари чиқиб кетдик, лекин саволингизга жавоб бераман: йўқ, қарздорлик бартараф қилинмади. Мен баъзи жойларда ўқиб қоляпман, клуб футболчиларнинг олдидаги қарздорликларини тўлаб бўлди деган хабарларни ўқиб қоляпман. Лекин, қарздорлик ҳали бор, бу тарқатилаётган маълумотлар нотўғри.

- "Насаф" Ўзбекистон Кубогининг ярим финалига етиб келди ва чемпионатда иккинчи ўринни эгаллади. Раҳбарият томонидан қандайдир рағбатлантириш бўладими?

- "Навбаҳор" билан ўйин арафасида бу ҳақда ёзишди. Лекин, биз бу ўйин арафасида ҳам, ўйиндан кейин ҳам раҳбарият билан учрашганимиз йўқ. Бу ҳақда гап ҳам бўлгани йўқ.

- Раҳбарият томонидан сюприз бор дейилган маълумотлар тарқаганди. Сизнинг бундан хабарингиз борми?

- Билмадим, агар сюрприз қилишмоқчи бўлишганида бу футболчиларга етиб келган бўларди, қўшимча мотивация ҳам бўларди. Бироқ, бу ҳақда бизга ҳеч ким гапирмади.

- Келаси йилнинг режалари қандай? Эшитимизга қараганда, 1-2 нафар футболчиларингизга конкрет таклифлар бор экан?

- Бу ҳақда мен ҳам эшитяпман. Шартномани тугаган футболчилар бор. Лекин буни вақт кўрсатади. Режа ҳақида гапирадиган бўлсам, биз ҳали раҳбарият билан учрашиб, кейинги режалар ҳақида суҳбатлашмадик.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:46, 16.12.2020.
Ўқилди: 4171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.