Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

ФК АГМК: Салом, Наманган!

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасида АГМК бугун Олмалиқда Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилди.

Наманганда ўтадиган финалга йўлланма берувчи учрашувда АГМК чемпионат грандларидан бири "Насаф"ни таслим қилди. Ўйин жамоамизнинг устунлиги ва ташаббуси билан бошланди. Қатор ҳужумлардан бири ниҳоят самара келтирди. Жокич-Сулаймонов-Ғофуров ташкил этган комбинацияни Баҳром Абдураҳимов муваффақиятли якунлаб, ўйинда АГМКни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Учрашувда ҳисобни очган жамоамиз беллашувнинг қолган қисмини тактик тарафлама аъло даражада ўтказиб, ишончли ва мустаҳкам ҳимояланди. Валижон Раҳимов ва ҳимоя чизиғимиз "Насаф"нинг хавфли ҳужумларини бартараф этишда жонбозлик кўрсатди. Иккинчи таймда АГМК ҳисобни ошириши учун ҳам имкониятлар туғилди. Бироқ Григалашвили, Нурматов, Ватсадзе ва Ғофуровнинг уринишлари голга айланмади.

Шу куни тактик кўрсатмаларни аъло даражада бажарган жамоамиз футболчилари ўйинда ҳакам хуштаги янграгунга қадар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Натижада йилдан-йилга кучайиб, шаклланаётган Миржалол Қосимов бошқарувидаги АГМК қаторасига учинчи йил Ўзбекистон кубоги финалига чиқди. Шунингдек, АГМК ўз тарихида кетма-кет тўртинчи финалда иштирок этиш арафасида турибди.

Ўзбекистондаги сўнгги тўрт финал АГМК иштирокисиз ўтмаётгани ва финалларда иштирок этиш ёқимли анъанага айлангани тарихий ва қувонарли ҳолат.

АГМК жамоаси том маънода юксалиш ва ривожланиш йўлида. АГМК қисқа давр ичида ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган ва жиддий вазифаларни бажарадиган юқори даражадаги жамоага айланмоқда. Бу албатта раҳбарият томонидан жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовга берилган имконият ва билдирилаётган ишонч меваси.

Ўзбекистон кубоги финалидаги рақибимиз аввалги йилларда бўлгани каби Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубок соҳиби "Пахтакор" жамоаси бўлади.

"Пахтакор" финал йўлигача Тошкентда "Сўғдиёна" (8:1) ва "Қизилқум" тўсиғидан ўтиб, ярим финалда "Қўқон-1912"ни мағлуб этди. АГМК эса дастлаб Тошкентда "Локомотив"ни йирик ҳисобда доғда қолдириб, кейинчалик "Металлург" (4:3) ва "Насаф"дан устунлик қилди.

Бу галги финал ўйини 20 декабрь куни Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳда бўлиб ўтади. АГМК шу куни Ўзбекистон кубоғида ғолибликни қўлга киритиб, тарихий мавсумга айланган 2020 йилда бронза медаллари қаторига Ўзбекистон кубоги совринини ҳам қўшиб қўйишга интилади.

Киритилди: 21:45, 16.12.2020.
Ўқилди: 1860 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик