Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Жорди Альба Ла Лиганинг 19-тур доирасида «Реал Сосьедад» (2:1) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу «Барселона»нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини бўлди. Жамоанинг ўзаро муносабатидан қониқдим. Бизнинг мотивациямиз катта бўлди ва турнир жадвалининг юқори поғоналарига кўтарилишда давом этамиз.
Ла Лиганинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши қийин ўйин кутиб турганини билардик. Бугун ҳар бир ўйинда жанг олиб борадиган жасоратли «Барселона»ни кўрдик.
Ўйинни жуда муҳимлигини билардик ва бор кучимизни сарфлашга эришдик. Авваллари рақиб дарвозаси олдида ўзимизга ишонч кам бўларди, ҳозир эса ундаймас», – деди Альба Movistar билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Барселона" клублари Ла Лиганинг 19-турини бошқа жамоаларга қараганда, эртароқ ўтказиб олишди.