Лондоннинг «Арсенал» клуби бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 13-тур доирасида «Саутгемптон» клубига қарши ўйинда гол киритган Пьер-Эмерик Обамеянг ҳақида фикр билдирди.
Бу габонлик ҳужумчининг АПЛдаги сўнгги олтита учрашувдаги илк голи ҳисобланади.
«Умид қиламанки, бу гол унинг очилишига ёрдам беради, чунки, унга бундай вазият жуда зарур. Энди барчаси тубдан ўзгаришига ва у ҳар бир ўйинда гол киритишига умид қиламиз.
Айни пайтда бизга бу жуда зарур. Биз тез-тез гол киритишимиз керак. Шундай экан, бу гол унга илҳом беради. Аминманки, унга нисбатан босимлар камаяда», – деди Артета.