Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Мбеппе нима бўлса «Реал»га ўтади?

Баҳо:
+1 | -

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.

«Ливерпуль»га Ибаньес керак

Англиянинг «Ливерпул» жамоаси «Рома» ҳимоячиси Рожер Ибанес билан шартнома имзоламоқчи.

«Аталанта» футболчиси айни дамда ижара асосида Римда тўп тепмоқда. 22 ёшли футболчини Бергамоликлар 35 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр эканлигини расман эълон қилди.

Италия нашрларининг маълум қилишича, футболчи билан шунингдек, «Ювентус» ва «Наполи» клублари ҳам қизиқиб қолган.

«Атлетико» Триперни сотадими?

Мадриднинг «Атлетико» жамоаси қанот ҳимоячиси Киран Триперни трансферга қўймоқчи эмас.

Бундан бир неча кун аввал, Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси футболчи билан шартнома имзоламоқчи эканлигида хабарлар тарқалган эди.

Goal нашрининг маълум қилишича, «матрасчилар» инглиз футболчисининг ўйинларидан тўлиқ қаноатланмоқда ва уни ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас.

«Ювентус» ишга киришди

Туриннинг «Ювентус» жамоаси Пол Погба борасида ишга киришди. Унинг трансферини амалга ошириш мақсадида клуб раҳбарлари Мино Райола билан алоқага чиққан.

Бу ҳақида Sky Sport нашри маълум қилмоқда. Манбанинг маълум қилишича, «Ювентус» футболчининг шахсан ўзи ортга қайтишни исташи билан қизиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2012 йилдан 2016 йилга қадар «Зебралар» шарафини ҳимоя қилган.

«Рома»га ҳимоячи керак

Римнинг «Рома» клуби «Селтик» марказий ҳимоячиси Жереми Фримпонг билан шартнома имзоламоқчи.

Аввалроқ Рим клуби раҳбарлари 20 ёшли футболчи билан алоқага чиққан, бироқ Шотландия клуби 15 миллион евро эвазига ҳам ўз футболчисини қўйиб юбормаган эди.

Эндиликда, унинг трансфер ҳуқуқи учун «Рома» 18 миллион евро таклиф қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «бўрилар»нинг «Зенит» футболчиси Себстан Друисси билан қизиқиб қолгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Мбаппе нима бўлса «Реал»га ўтади?

ПСЖ футболист Киллиан Мбаппе агар Европа Чемпионлар лигасида жамоа «Барселона»га мағлуб бўлса, фаолиятини «Реал»да давом эттирмоқчи.

Бу ҳақида АS нашри маълумот бермоқда. Манбада ёзилишича, агар Париж клуби Каталония клуби тўсиғидан ўта олмаса, футболчи жамоаси билан шартномани узайтирмайди.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Франциялик футболчи учун курашда асосий даъвогар сифатида «Реал» ва «Ливерпуль» бир қадам олдинга чиқиб олган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 03:01, 18.12.2020.
Ўқилди: 14620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8996]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5482]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3648]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2962]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2348]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2300]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1617]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1474]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1446]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик