Мамлакат тергов комиссияси «Наполи» сардори Лоренсо Инсиньега нисбатан жарималар миқдорини эълон қилди.
Унга кўра футболчи «Интер» билан баҳсда учрашув бош ҳаками Давиде Массани ҳақорат қилгани сабабли битта ўйинга дисквалификация қилинди. Бундан ташқари у 10 минг евролик жаримани ҳам тўлаб бериши талаб этилади.
Бироқ бунгача Инсинье реферидан ўз хатти-ҳаракатлари учун кечирим сўраганди.