Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм

«Боруссия Д» мураббийи ҳақида нималарни биласиз? – Терзич-Клопп шогирди

Баҳо:
+ | -

“Кўпчилик мени чекка бир қишлоқ жойидан чиққан тажрибасизгина мураббий деб ўйлашади. Аслида бундай эмас. Мен Дортмунднинг шундоққина ёнида, атиги 30 километр узоқликдаги шаҳарда дунёга келганман. «Сигнал Идуна Парк»ка биринчи бор ташриф буюрганимда бор йўғи 9 ёшда эдим. Ўшандаёқ мен сезганман – менинг юрагим қаерда ураётганлигини. Лекин очиғи, менга бундай шарафли лавозим тақдим этилишини ўйлаб ҳам кўрмаганман”.

Ушбу сўзлар «Боруссия Дортмунд»нинг янги тайинланган бош мураббийи Эдин Терзичга тегишли. Ташқи томондан анча камтар кўринган бу инсон майдонда кескин қарорлар қабул қила олармикан?! Раҳбарият энг оғир паллаларда клубнинг ёрдамчи мутахассисига имкон бермоқда ва бу қанчалар ўзини оқлаши барчага қизиқ.

Дортмундликларда яқин кунлар ичида вазият кескин жиддийлашиб кетганидан хабарингиз бор. Жамоа Бундеслиганинг кетма-кет уч ўйинида очко йўқотди. Айниқса, уларнинг сўнггисида «Штутгарт»га «Сигнал Идуна Парк»да йирик ҳисобда имконият бой берилди. Шундан сўнг клуб раҳбарияти амалдаги бош мураббий Люсен Фаврга истеъфо беришга мажбур бўлди ва унинг ёрдамчиси Эдин Терзич бош лавозимга тайинланди. Янги мураббийнинг илк расмий ўйинини эса муваффақиятли бошланди деб айтиш мумкин – «Вердер» майдонидан қийинчилик билн бўлсада ғалабага эришилди. Биз эса ушбу мутахассис ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Терзич Фавр ёнида 2018 йилдан бери ишлаб келади. Жамоа бош пости энди унинг ўзига қолгач, масъулиятли лавозимни қанчалар эплаб кетишига яқин ойлар ичида гувоҳ бўламиз. Ҳар қалай ҳозир клубнинг етакчи ўйинчиси Эрлинг Ҳоланд сафда эмас.

Мураббийлик ҳаваси

Терзич ёшлигидан футбол атрофида катта бўлишни ёқтирган. Лекин ушбу майл унинг футболчилик фаолияти ҳақидаги орзусига деярли боғлиқ бўлмаган. У болалигидан ўз олдига мураббий бўлиш мақсадини қўйиб катта бўлган десак янгилишмаймиз. Терзич туғилган пайти унинг оиласи Югославиядан Германиянинг ғарбий вилояти Менден шаҳрига кўчиб ўтишади. Ушбу шаҳардан Дортмундгача 30 дақиқалик масофа бор эди холос. Натижада у дастлаб ўз шаҳри терма жамоасида оз мунча муддат ўйнашга мажбур бўлади. Чунки футболчи шунингдек, бир вақтниннг ўзида Бочумдаги «Рур» университетида ҳам таҳсил олаётган эди. Контракт пулларини эса юқорида айтиб ўтилганидек, футболчилик фаолияти орқали ишлаб топган.

Лекин бу икки иш жараёнида у университет дарсларига муҳимроқ эътибор қаратарди, чунки унинг табиати футболнинг маҳорат сирларини ўргатишга мойилроқ эди. Буни унинг ўзи ҳам таъкидлаб кетади: “Дастлаб Германия U-18 бош мураббийи Ҳайнс Волф билан танишдим. Шу аснода бир икки ой УEФА нинг махсус литасензиясига ҳам ўқидим. Кейин унинг ўзи мени Дортмунд клубига чақирди ва мен 2010 йилдан бошлаб энди у ерда ёрдамчи мураббий эдим. Шундан сўнг футбол ўйнашни йиғиштирганман". Кўриб турганингиздек, 28 ёшидаёқ мураббийлик йўлидан кетган Терзич шунча вақт мобайнида қунт билан ушбу соҳа сирларини ўрганиб келди ва бизнингча ҳам у энди катта синовга тайёр.

Терзич – Клопп шогирди

У «Боруссия» сафида дастлаб ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлаган пайтлар клубнинг энг муваффақиятли даврлари яқинлашаётган эди. Таниқли мутахассис Юрген Клопп 2008 йили жамоа бош постини қабул қилиб олгач, таркибнинг ҳар бир қатламига жиддий эътибор қаратди ва деярли янгитдан жамоа шакллантирди. Ўша пайти Терзичнинг лавозми скаутликдан иборат бўлган. У ўзининг кейинчалик берган бир интервюсида ватандоши Клоппдан ўрганган муҳим қўлланмалари тўғрисида ҳам алоҳида тўхталиб кетган. Тўғри, у ўшанда Дортмунднинг асосий клубида ишламаган. 17, 19 ва 23 ёшлилар жамоасидаги ассистентликдан улкан тажрибаларни орттирган Терзич бир икки йил мобайнида эски устози Волфининг ёнида малака ошириб юрди. Улар дастлаб «Гамбург», кейинчалик «Штутгарт» клубларида ишлаб кўришди. Узоқ вақт мобайнида бу соҳада тобланган ёш мураббийнинг «Борусссия» кейинчалик қўлга киритган қимматли титулларида хизмати катта. У ва устози Клопп бошчилигида жамоа 2010 ва 2012 йилларда Бундеслига чемпиони ва мамлакат кубогини қўлга киритди. 2013 йилда ЕЧЛ финалигача борилди.

Терзичда Премьер-лига тажрибаси бор

Ушбу жараённи бевосита маҳҳур хорватиялик мураббий Славен Билич билан боғлашимиз мумкин. Эдин ниҳоят U-16 жамоасига бош мураббий этиб тайинлангач, у раҳбариятга ушбу лавозимда узоқ қололмаслигини айтади. Унинг онаси хорват бўлганлиги сабабли ҳар сафар скоутлик ишлари билан Хорватияга борганида у ерни ўз уйидек ҳис қила бошлайди ва онасининг қистови эвазига ўша ерда ишлашга қарор қилади, фақат бир воқеa содир бўлмагунча. Саёҳатларининг бирида, тушлик қилиб бўлгач унга бир агент мураббий бўлиб ишлаётган акасини таништиради. Унинг исми Славeн Билич эди.

Кейинчалик устоз-шогирд анъаналари остида уларнинг йўллари бирлашади. Буни Эдин қуйидаги хотиралар билан эслайди: “Ме бу учрашувни сира ҳам кутмагандим, Хорватиянинг ўйинларини кузатишга ҳам таклиф қилинишим анча кутилмаган воқелик эди (Билич 2012 йилги Европа чемпионатида Хорватия усози эди). Барчаси ғаройиб содир бўлган. Менга телефон қўнғроғи бўлган, очиғи дастлаб унга жавоб бермагандим. Кейинчалик эса почтамга хат келиб тушди. Унда «илтимос, мен билан боғланинг. Хурмат билан Билич» жумлалари бор эди. Бу мэн учун катта янгилик ҳсиобланган. Шундан сўнг биз Европа чемпионатида яхшилаб танишиб олдик ва бундан кейин у билан узоқ йиллар бирга ишладим”, - дейди Эдин. Улар биргаликда Премьер-лига клуби «Вест Ҳем»да 2015 ва 2017 йиллар мобайнида биргаликда фаолият юритишган. Ундан аввал эса Эдин «Бешиктош»да ҳам бир мунча муддат кўриниш берган.

Эдин Терзич Фаврдан фарқли ўлароқ бошқа янги қандай режалар ишлаб чиқаётганлиги ҳозирча барчага қоронғу. Лекин дстлабки баҳсиданоқ нималарга қодир эканлигига бироз ишора бергандек бўлди. Биз эса бундан кейин клубда қандай воқеалар содир бўлишидан қатъи назар Терзичга катта миссия олдидан омад тилаб қоламиз.

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:50, 18.12.2020.
Ўқилди: 2781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.