«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жамоанинг жума куни бўлиб ўтган машғулотида жароҳат олди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатди.
Швециялик футболчи якшанба кунига белгиланган «Сассуоло»га қарши ўйинда иштирок этмоқчи эди. Аммо 39 ёшли футболчи тиббий текширувдан ўтгач унинг мушагидаги эски жароҳати қайталангани маълум бўлди. Шу боис, Златан камида икки ҳафтага сафдан чиқди.
Ибраҳимович жорий мавсумда «Милан» сафида барча мусобақалар доирасида 10та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол урди ва 2та голга узатма берди.