Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Миржалол Қосимов: "Финалгача етиб келишни ўзи осонмас"

Баҳо:
+ | -

Эртага Намаган шаҳридаги "Навбаҳор" стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида АГМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ва жамоа дарвозабони Валижон Раҳимовлар иштирок этди.

- Аввалбор Ассалому алейкум. Кўришиб турганимиздан мамнунман. Чемпионат доирасида ушбу стадионда "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин Кубок финалига чиқамиз деб ният қилиб кетгандик. Бу стадионда муҳит доим яхши бўлган. Чунки, мухлислар "Навбаҳор"нинг 12-футболчиси саналади. Афсуски, ўйин "Навбаҳор"га қарши бўлмайди.

Эртага бизни жиддий ўйин кутиб турибди. Бизга осон бўлмаслиги аниқ. "Пахтакор"ни ортиқча тарифлаб ўтириш шарт эмас. Чунки, уларнинг кучини барча бирдек билади. Бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, эртага қизиқарли ўйин бўлади.

Валижон Раҳимов: Наманган ҳалқи футболни яхши кўради. Эртага стадионга ташриф буюрган мухлислар ўз уйларига хурсанд ҳолда қайтади. Финалга шунчаки чиқиб қолмадик.

Миржалол Қосимов: Финалгача шунчаки етиб келмадик. "Локомотив" "Насаф" "Металлург" каби жамоаларни мағлуб этдик. Осон рақибларимиз бўлмади. Финал битта ўйиндан иборат, ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламид.

- Бу йил оғир йил бўлди. Нафақат футболда, балки бутун дунёда пандемия сабаб қийин бўлди. Жароҳатлар футбол билан ёнма-ён юради. Санжар Турсунов эртага ёрдам бера олмайди. Мурод Тошматов ҳам сўроқ остида. Лекин таркибдаги йўқотишларга қарамай, чиройли ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Умуман олганда мухлислар учун ўйнаймиз. Биз мухлисларга футболдан завқ олишлари ва маданий ҳордиқ чиқариши учун ҳаракат қиламиз. Эртага мухлислар билан тўлган стадионда ўйнашимизга умид қиламиз.

- Агар Ҳалқаро ўйинларда иштирок этадиган бўлсак, таркибни албатта кучайтирамиз. Лекин мен ўйиндан ўйинга сакрашни хоҳламайман, чунки аввало эртанги ўйинни ўтказиб олайлик, қолганини кейин ҳал қилиб бораверамиз. Ҳалқаро майдонда нафақат Олмалиқ шаҳри шарафини, балки бутун Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз. Шу сабабли, таркибни кучайтиришимиз керак.

- "Навбаҳор" жамоасидан қайси футболчини ўз сафимизга қўшиб олардик? Бу борада ўйлаб кўрганмиз, лекин конкрет якуний қарорга келмадик.

- Финални ўзимизнинг ҳакамлар бошқариши яхши. Чунки, финалга футболни тепадагилар яхши ҳакамларни тайинлашади. Чет эллик ҳакамни олиб келишга қаршиман, чунки уларнинг бизни ҳакамлардан кучли жойи йўқ.

- Клубимизда қўриқлаш хизматидан бошлаб энг катта раҳбаргача мухлислар учун ўйнаймиз. АГМК бронза медалига сазовор бўлди. Буни қўлга киритиш осон бўлмади, буни тагида катта меҳнат турибди. Ушбу тарихий воқеа билан клубимизнинг барча аъзоларини, мухлисларни табриклаб қоламан.

- Фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон ҳалқини Янги йил байрами билан табриклайман. Барчага яхши ниятларни тилаб қоламан. Барча терма жамоаларимизга, спортчиларимизга ва "Пахтакор" жамоасининг Ҳалқаро ўйинларидаги баҳсларига омад ва ғалабалар тилаб қоламан.

Киритилди: 13:41, 19.12.2020.
Ўқилди: 2495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3743]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2855]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1994]

Zo'r TV телеканали 7-февраль куни «Барселона» - «Мальорка» ва «Фиорентина» - «Торино» ўйинини жонли трансляция қилади [1868]

ESPN Эндрикнинг «Лион» сафидаги голлар серияси фонида «Реал»нинг унга доир режаларини маълум қилди [1843]

"Реал" Йилдизнинг қароридан норози бўлди [1593]

АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм"ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди [1553]

Гвардиола «Манчестер Сити»да қоладиганга ўхшайди: Клуб ёзда учта трансферни амалга оширади [1484]

«Челси» Ла Лига юлдузи трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёр [1473]

"Фламенго" Винисиусни сотиб олиш режасини ишлаб чиқмоқда [1325]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.