Каталонияликлар бош мураббийи Роналд Куман кеча «Валенcия»га қарши баҳсни олиб борган рефери Алехандро Эрнандесни танқид қилди.
«Футболдан адолат топиш қийин. Бунга кечаги ўйинда ҳам гувоҳ бўлдим. Ҳакам бир нечта вазиятларда мен кўрган ҳолатларни пайқамади. Айниқса, Гайяга кўрсатилган қизилга "VAR"нинг муносабатини тушуниб бўлмади.
Лекин бу каби хатоларни футболчиларимнинг класси ёпиб кетди. Фақатгина якунда бироз совуққонлик етишмади холос. 73 фоиз тўпни назорат қилсанг ҳам 25 та зарбанинг ярмидан кўпи ноаниқ кетса, бу катта муаммо аслида» - дейди Куман.
Эслатиб ўтамиз, Эрнандес «Валенcия» футболчиси Гайянинг биринчи бўлим охирида Гризманга нисбатан ишлатган фолидан сўнг дастлаб қизил карточка кўрсатди. Лекин «VAR» текширувидан сўнг у қарорини «сариқ»қа ўзгартирди.