«Аталанта» аъзоси Руслан Малиновский «Рома» яримҳимоячиси Генрих Мхитарянга омад тилади.
Футболчи Инстаграм тармоғида уни ҳурмат қилишини ифодаловчи пост қолдирган: «У ажойиб футболчи ва ҳаётдаги яхши дўст. Келаси ўйинларда унга омад! Яна бирга тўқнаш келишимизни кутиб қиламан», - дейди Малиновский.
Эслатиб ўтамиз, Мхитарян римликлар сафида 18 та учрашувда майдонга тушиб 8 та гол ва шунча ассистни қайд этган.