Кириш Регистрация

Шота Арвеладзе: «Пахтакор» футбол клуби раҳбариятидан жуда миннатдорман»

Баҳо:
+ | -

Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубогидаги ғалабалардан сўнг Шота Арвеладзе клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдирди.

- "Пахтакор"нинг халқаро даражада ўсишига ёрдам берган, ҳамкорликда бажарилган иш учун "SFI Management Group" компаниясига раҳмат айтаман. Биргаликда ишлаган ҳамкасбларимга миннатдорчилик билдираман.

"Мен "Пахтакор"дек катта клубда ишлаш имкониятига эга бўлганим учун клуб раҳбарияти, саҳий инсон Алишер Бурхонович Усмоновга раҳмат айтаман. Бу ерда ишлаш жараёнида ўз тажрибамни янада оширдим. Ажойиб инсонлар билан биргаликда меҳнат қилиб, ғалабали онлардан завқ олдим. Бутун клуб ва жамоа бир мақсад йўлида ҳақиқий оилага айланганмиз. Ютуқларга эришишимизда барча шароитлар яратилган. Болалар футболига эътибор оширилиб, замонавий дастурлар ёрдамида уларнинг шуғулланишига эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда футболнинг ривожланиши учун амалга оширилаётган ишлар келажакда ўзбек футболи учун ўз мевасини беради. Ўзбекистондек чиройли юртда яшаш ва ишлаш, шарқона тарбия кўрган ажойиб одамлар билан мулоқотда янада доно инсонга айланиш мумкин. Бунинг учун Алишер Бурхоновичга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. "Пахтакор"да ютуқлардан ташқари янада кўпроқ иш ва ҳаётий тажрибага эга чиқдим. 2020 йил жамоа ички мусобақаларда ғолиб чиқди, Чемпионлар Лигасида чорак финалгача етиб борди. Кейинги йил янада юқори марралар забт  этилиб, жамоа Осиёнинг энг кучли клубига айланиб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиш йўлида ҳаракатлар тўхтаб қолмайди. Бу йўлда клубнинг олдига қўйган мақсадлари давом этади. "Пахтакор" олға қадам босишдан тўхтамайди. Барчаси учун сиздан миннатдорман, Алишер Бурхонович!" — деб таъкидлади Шота Арвеладзе.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 18:14, 23.12.2020.
Ўқилди: 3686 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8967]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6481]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5373]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3753]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3546]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2609]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2381]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2362]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2318]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2275]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик