"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски 2020 йилнинг энг яхши тўпурари унвонини ўзида сақлаб қолди.
Польшалик футболчининг яқин таъқибчиси — "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду кеча "Фиорентина"га қарши ўйинда гол ура олмади. Шу боис, португалиялик футболчи Левандовскига етиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди. "Юве" кейинги баҳсни январь ойида ўтказади.
Левандовски 2020 йилда 47та тўп киритди (клуб ва терма жамоа сафида). Роналду эса 44та гол билан чекланди. "Интер" форварди Ромелу Лукаку рақиблар дарвозасини 40 марта ишғол қилди. Бельгиялик футболчи бугун "Верона"га қарши ўйинда иштирок этмоқда.
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд 39та гол билан 4-поғонани банд этди.
Тугалланаётган йил Лионель Месси учун у қадар самарали келмади. Аргентиналик футболчи мазкур йилда бор-йўғи 27та гол урди, холос. У рейтингнинг 7-поғонаcига жойлашди ("Барселона" 2020 йилда яна битта ўйин ўтказади).
2020 йилнинг энг яхши тўпурарлари:
1. Роберт Левандовски ("Бавария") — 47
2. Криштиану Роналду ("Ювентус") — 44
3. Ромелу Лукаку ("Интер") — 40
4. Эрлинг Холанд ("Боруссия Д.") — 39
5. Чиро Иммобиле ("Лацио") — 33
6. Килиан Мбаппе ("ПСЖ") — 28
7. Лионель Месси ("Барселона") — 27
7. Андре-Пьер Жиньяк ("Тигрес", Мексика) — 27
9. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") — 26
10. Карим Бензема ("Реал") — 22
10. Златан Ибраҳимович ("Милан") — 22
10. Харри Кейн ("Тоттенхэм") — 22
10. Неймар ("ПСЖ") — 22
10. Сон Хёнг Мин ("Тоттенхэм") — 22.