«Милан» етакчиси Златан Ибрагимович ўзининг вирусга чалинган дамларини эслади.
«Коронавирус бутун дунёни издан чиқариб юборди. У менга йўлиққанда дастлаб нима қилишимни билмай қолдим ва воқеалар ривожини сокин кузатишдан бошқа чорам йўқ эди.
Жуда ғзабланган ҳолда кунларни аранг ўтказардим. Бир нимага чалғиш имконсиз. Шу сабабли ётиб олган ҳолда деворларга ном берардим, баъзида уй билан холи гаплашардим. Бошқа машғулотим бўлмаган», - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Златан жароҳати сабаб бир ойдан бери майдонга туша олмаяпти.