«Россонерилар» ҳозирда жароҳатда бўлган Златаннинг ўрнини тўлдириш учун қишда бу позицияга футболчи олмайди.
Буни клубнинг техник директори Паоло Мальдини таъкидламоқда. «Ибра жуда тез-тез жароҳат олмоқда. Ўзи ҳам ғазабда. У тезроқ майдонга қайтишни истаяпти. Қишки трансфер? - Йўқ. Биз бу йўлда креатив бўлмоқчимиз.
Ҳозирча ўзимизда унинг ўрнини босиш учун вариантлар етарли. Леау, Ребич, Коломбо ва Даниэл. Уларни синаб кўриш вақти келди», - дейди Мальдини.
Эслатиб ўтамиз, Златаннинг «Милан» билан амалдаги шартномаси келаси йил ёзда якунига етади.