Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ана холос! Афсонавий футболчи мамлакат президенти бўлмоқчи!

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Парагвай терма жамоаси афсонавий сардори ва ўтмишдаги энг таниқли дарвозабон Хосе Луис Чилаверт ўйлаб қўйган режалари билан таништириб ўтади.

Футболдан сўнг, ўзини сиёсатга урганлар ҳақида гап кетар экан, барчанинг ҳаёлига «Милан» футболчилари келиши турган гап. Улардан бири (Каха Каладзе) Тблиси мери бўлса, иккинчиси (Жорж Веа) ўз мамлакатидаги президентлик сайловида ғолиб чиққан. Бу собиқ футболчиларнинг сафини яқин йиллар ичида Чилавер ҳам тўлдириши мумкин.

Қаҳрамонимиз ўзининг твиттер аккаунтида президентлик компанияси бошланганини расман эълон қилди. «Мен парагвайлик эканлигимдан фахрланаман» сарлавҳаси билан бошланган ҳаракат тезда оммалашиб кетди.

Аслида, Жанубий Американинг бу мамлакатида Президентлик сайловлари 2023 йилда бошланади. Хосе биринчилардан бўлиб ўз номзодини тарғиб этишни бошлади. У ўз ҳаракатларини қуйидагича изоҳлади:

«Қонундан қочиб қолиш энди мумкин эмас! Порахўрлик ва халқни тунашни бас қилинг!”

Бу сўзлар халқ орасида кенг ёйилди. Унинг тарафдорлари сони сўнгги ойларда жуда ҳам кўпайиб кетди. Сиёсатчиларнинг айтишича, у эътибор тортиш ёки пиарни режа қилмаган. Собиқ дарвозабон сиёсат оламига дадил қадамлар билан кириб келмоқчи. У айни дамда, бу оламдаги қонунлар билан яқиндан танишиб чиқмоқда.

Чилаверт ўзининг ўткир сўзлари билан анча олдин халқ меҳрини қозонган десак, адашмаган бўламиз. 1999 йилда давлат терма жамоа Копа Америкада иштирок этиши учун пул ажратганида, у бу пулларни ҳавога учириш билан баробарлиги ҳақида қўрқмай баёнот берган эди. ҚЎшимчасига, ўзи келажакда сиёсат билан шуғулланиши ва бундай пул ўмаришларга чек қўйишини таъкидлаган эди.

Тан олиш лозим, сўнгги 18 йил ичида Парагвай давлати аҳолиси анча қийналиб қолди. Айниқса, 2018 йилдаги сайловдан сўнг, вазият янада оғирлашиб кетди. Мамлакат тепасига келган Марио Абде Бенитес иқтисодиёт бобида нўноқ эди. Бу омил якунда, халқнинг аҳволини янада тенглашишига сабаб бўлди. Чилаверт нафақат мамлакатнинг айни дамдаги президентига, балки Фидел Касторга ҳам «ҳужум» уюштиришдан чарчамаяпти.

«Фидел айтган инқилобнинг ўзи бўлгани йўқ. Ҳаммаси ёлғон. У шунчаки машҳур бўлиш мақсадида катта гапирар эди. Фидел Коронавирусдан ҳам ҳавфли!”

Қаҳрамонимиз шу йилнинг ёз ойида КОНМEБОЛ раҳбари бўлиши мумкин эди. У ушбу федерация раҳбарини очиқчасига порахўрликда айблади. Бунга жавобан эса, Алехандро Домингес уни судга берди. Улар ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда.

Сиёсатчиларнинг айтишича, унинг сайлов олди компаниясига катта наф келтириши мумкин. Сабаби, футбол мухлислари уни қўллаб-қувватлашади. Қўшни республикалар билан ҳам алоқалар жуда яхши. Собиқ футболчи ўзининг банк ҳисоб рақамидаги пулларни сиёсий ғалаба қилиш учун сарфламоқчи. Ҳозирча, сайловга 2,5 йил бор. Шунга қарамай, қаҳрамонимиз ижтимоий тармоқлар орқали ўз номзодини илгари суришга киришиб кетган. Стадион.уз футбол оламидаги тирик афсоналардан бирининг янги ишига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:23, 27.12.2020.
Ўқилди: 5637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.