«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман жамоа сардори Лионель Месси нима учун «Эйбар»га қарши ўйинда иштирок этмаслигига изоҳ берди.
«Лео тўпиғида оғриқ ҳис қилди. Шу боис машғулотларда иштирок этмади ва эртага майдонга тушмайди. Шунинг учун унга кўпроқ дам олиш имкониятини бердик.
Умуман олганда, у «Эйбар»га қарши ўйиндан кейин машғулотга қайтади. Шифокоримизнинг айтишича, унинг бир ҳафта шуғулланмаслиги етарли бўлади.
Месси таркибда бўлмаса, жамоа ўйини самарадорлиги ва савияси тушади. Ҳужумда ажойиб ўйинчининг хизматидан фойдалана олмаймиз. Аммо биз у учун тизим яратмаймиз, у тизимнинг бир бўлаги.
Бизда унинг позициясида ўйнай оладиган футболчилар етарли. Умид қиламан, улар Мессининг йўқлигини билинтиришмайди», – деди Куман.