Кириш Регистрация
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа 0-1 Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри 2-2 Ювентус
20/04 00:00 Ницца 3-0 Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао 1-1 Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис
21/04 05:00 Монпелье - Реймс
21/04 15:30 Сассуоло - Лечче
21/04 16:00 Таиланд - Вьетнам
21/04 16:00 Мьянма - Хитой
21/04 17:00 Хетафе - Реал Сосьедад
21/04 17:30 Эвертон - Ноттингем Форест
21/04 18:00 Лилль - Страсбур
21/04 18:00 Реймс - Монпелье
21/04 18:00 Гавр - Метц
21/04 18:00 Торино - Фрозиноне
21/04 19:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 19:00 Астон Вилла - Борнмут
21/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
21/04 19:00 Ироқ - Австралия
21/04 19:15 Альмерия - Вильярреал
21/04 20:05 Брест - Монако
21/04 20:30 Фулхэм - Ливерпуль
21/04 21:00 Салернитана - Фиорентина
21/04 21:30 Алавес - Атлетико
21/04 22:00 Тулуза - Марсель
21/04 23:45 Монца - Аталанта
22/04 00:00 ПСЖ - Лион
22/04 00:00 Реал Мадрид - Барселона

«Челси» боши берк кўчага кириб қолди! Лемпард кетадими?

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz Томас Тухелдан кейин истеъфо бериши мумкин бўлган «Челси» устози ҳақида фикр алмашади. 

Омадсиз мавсум

Афсуски, Лондон клуби сўнгги 5 та турда атиги бир бор ғалаба қозонди холос. Шунингдек, битта дуранг ҳам клуб ҳисобида. «Астон Вилла» билан ўйиндаги дурангдан сўнг, Лемпард ўзига хос рекорд ўрнатди. Абрамович даврида «Челси» фақат бир марта 16 та турда 26 очко жамғармаган эди. Жозе Моуриньо 2015/16 йилги мавсумда шогирдлари билан 16 та турдан сўнг, 15 очко жамғарган эди. Френк ҳам борган сари Моуриньо сингари пастга қулаб кетмоқда.

Лемпардга нима босим ўтказмоқда?

Аслида, Френкнинг мураббий бўлиб «Челси»га қайтиши таваккал қарорлардан бири эди. Ҳали тажрибаси йўқ бўлишига қарамай, жамоани унга ишониб топширишди. Катта трансферларсиз ҳам Френк кучли тўртликка киришни уддалагач, кўплаб инглиз нашрлари уни бўлажак супер мураббий деб таърифлай бошлади.

Шу йилнинг ёзида «Челси» трансферлар учун 250 миллион евро сарфлади. Бу эса, жамоада келажаги порлоқ бир нечта футболчиларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Ҳозирча,ёш мураббий ва ёш футболчиларнинг тўлиқ потенциали қай даражадалиги номаълум. Шундай бўлсада, бир мунча вақтдан сўнг бу боғламлик иш бериши ҳеч гап эмас.

Ачинарлиси шундаки, «Челси» сўнгги турларда анча бўш иштирок этди. «Вулверҳемптон»дан аламли мағлубият, «Эвертон»дан кутилмаган, «Арсенал»дан эса шармандали мағлубиятлар клуб ички муҳитига таъсир кўрсатди. Кейин эса, «Астон Вилла» билан дуранг. Бу учрашувлар сабабли Лемпард жамоани янада жипслаштириши қийинлашиб кетишини сезиб турибди. Энди унда иккита танлов бор. Бири вазиятни ўнглаш, иккинчиси ишдан кетиш.

Мавсум бошида сарфланган 250 миллион евро, Френкнинг масъулиятини янада ошириб юборди. Ўтган мавсумда ҳеч ким ундан ҳеч нарса кутмаган эди. Бу мавсум бошида эса, барча «аристократлар»дан чемпионликни кута бошлади. Трансфер учун сарфланган пулларнинг барчасига Френк жавоб бериши лозимлиги мураббийни бироз босим остида қолиб кетишига сабаб бўлди. Бу суммани елкада кўтариб юриш исталган мураббийга оғирлик қилиши турган гап.

«Челси»да прогресс борми?

«Астон Вилла»га қарши учрашувдан сўнг, Френк жуда ёмон кайфиятда эканлигини шундоққина билиниб қолди.

«Агар сир ҳаётингиздаги оғир дамларни бошингиздан ўтказаётган бўлсангиз, курашда давом этинг! Барчасини ўнглаш мумкин.”

Айни дамда барча инглиз мухлислари «Челси»ни қудратли, бироқ онги яхши ривожланмаган махлуққа ўхшатмоқда. дарҳақиқат, «Челси» АПЛда истаган жамоасини парчалаб ташлаши, ёки унга енгилиши мумкин. Умуман олганда, таркибга ёш футболчилар келгач, стабиллик йўқолгандек туюлмоқда. Афсуски, майдон марказидаги ишончли ўйинларга қарамай, «Челси» баъзан майдонда «сочилиб» кетмоқда. Захирадан ўйинга тушган футболчилар ҳам кўпинча ўйинга киришиб кета олмай қолмоқда. Боз устига, таркибда чинакам етакчилар мавжуд эмас. Барчаси ўзини бўлажак супер юлдуз бўлишига 100 фоиз ишонувчи йигитлар.

Френк эса, «Дерби Каунти»да бу форматдаги футболчилар билан ишлаб кўрмаган. Шу омил сабабли бироз қийналмоқда. Унга тажриба етишмаяпти. Таркиб ҳали тўлиқ шаклланмаган. Вернер, Зиеш, Пулишичларнинг асосий ўринлари ўзгариб кетган. Шу боис, уларда сермаҳсуллик йўқолган. Ёзда келган Вернер, Зиеш ва Хаверцларнинг киритган голлари сони умумий 6 тани ташкил этмоқда. бу ҳимоячилари: Чилуэлл, Зума, Силва, Жеймслар биргаликда киритган (9) голлардан камроқ дегани!

«Челси» совринсиз қолади

АПЛда ғолиблик учун кураш авжида. Чемпионликни олдига мақсад қилиб қўйган клублар «Челси» ёки «Тоттенҳем» сингари омадсиз ўйинлар церийасини ўтказиши мумкин эмас. Улар мавсум олдидан қўйилган режаларни амалга ошириши учун қоқилмасдан финишга етиб келиши лозим. «Челси» АПЛ олтин медаллари учун мавсум бошидан курашга қўшилди ва декабрь ойида қоқилди.

Бу эса, захирадаги қимматбаҳо футболчиларнинг норозилигига сабаб бўлди. Майдондаги ёшлар эса, ўз кучи ва жамоанинг эртанги кунига ишончини йўқотишига сабаб бўлмоқда. Тўғри, мавсум аввалида тайёргарлик кўриш учун имкониятлар жуда ёмон эди. Вақт қисқа бўлгани учун кўп нарсага улгуриб бўлмади, лекин «Ливерпуль» стабилликни йўқотгани йўқ. Бугунги «Челси» ҳимоясидаги муаммоларни анча камайтирди. Ҳужумда эса, бир нечта креатив йигитлар нимадир ўйлаб топишга уринмоқда. Афсуски, Френк Лемпард 250 миллион евролик таркибни тўлиқ жипслаштира олганича йўқ. Агар у бу ишни амалга оширса, тез орада АПЛда ҳеч қандай куч «Челси»нинг олдида тура олмайди! Агар Лемпард ўзига кела олмаса, тез орада Тухел сингари у ҳам ишсиз қолиши мумкин.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 13:08, 30.12.2020.
Ўқилди: 6743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.