Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Забиҳилло Ўринбоев: «Навбаҳор» тарихида қолганимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” якунланган мавсумда юбилей – 1400-голини ургани ва ушбу голга Cуперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (1:0) учрашувида жамоанинг маҳоратли ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилгани ҳақида маълумот бергандик.

Шу муносабат билан айни пайтда қишки таътилда бўлган 25 ёшли маҳоратли футболчи билан телефон орқали боғланиб, Забиҳиллонинг бу борадаги фикри билан қизиқдик.

Маҳоратли ҳужумчи эса қуйидаги сўзларни гапирди:

"Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни кириб келаётган янги – 2021 йил билан табриклайман. Илоҳим, янги йил барчага бахт ва қувонч олиб келсин. Бу йил амалга ошмаган орзулари келаси йили амалга ошсин.

Албатта, нафақат мамлакатимиз, балки Осиё қитъаси ҳамда собиқ  иттифоқ давлатларида ҳам таниқли, Суперлигамизнинг “Пахтакор” билан биргаликда икки мунтазам иштирокчисидан бири бўлган, шунингдек, юртимизнинг энг совриндор жамоалари қаторидан ўрин олган “Навбаҳор”даги бир йиллик фаолиятим  давомида жамоанинг юбилей голи муаллифига айланиб, “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман.

Ҳали ёшман ҳамда келажакдаги фаолиятим давомида ҳам яна шундай юбилей голлар муаллифига айланиб, ижобий ва ёқимли статискаларни қайд этаман, деган умиддаман.

Жорий мавсум якунида “Навбаҳор” билан тузилган шартномам муддати якунланди ҳамда жамоадаги тақдиримга янги йилдан сўнг, ойдинлик киритилади.

Албатта, “Навбаҳор”да босими юқори. Шу боис, жамоа ўйинига мослашишим учун бироз вақт керак бўлди.

Келаси мавсумда ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлсам, чиройли ўйинларим ва голларим билан жамоа мухлисларига қувонч улашаман деган умиддаман. Якунига етаётган йилда пандемия сабабли, “Навбаҳор” ижобий натижа қайд эта олмади.

Худо хоҳласа, янги мавсумда наманганликлар клуб раҳбарияти ҳамда жамоа мухлислари ишончини оқлаб, совриндорлар сафидан ўрин олиш учун кураш олиб боришади деган ниятдаман.

Жамоа билан янги шартнома имзолайдиган бўлсам, буни амалга ошириш учун мен ҳам муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман. Сўзим якунида яна бир марта барча юртдошларимизни янги йил билан муборакбод этаман", — деди Ўринбоев.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 19:51, 30.12.2020.
Ўқилди: 2635 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.