Бельгиялик ярим ҳимоячиси Раджа Наингголан "Интер" клубидан "Кальяри"га ижара асосида ўтаётгани борасида фикр билдирди.
«Мен ушбу мавсумнинг биринчи ярмида маҳрум бўлган футболчи қувончини қайтаришни хоҳлайман.
Мен футбол ўйнашни яхши кўраман ва буни қилишни хоҳлайман. Майдонда намойиш этадиган нарсаларим ҳақида гаплашишни истайман, айниқса, улар мен ҳақимда ёзаётган барча бамаъниликларни ҳисобга олган ҳолда.
Бу сафар ҳам ўтган йилнинг ёзидагидек воқеа содир бўлди. Умид қиламанки, келаётган ёзда "Кальяри"да бўламан, лекин кейинчалик билмайман, кўрамиз. Мени уёққа, буёққа жўнатишмоқда», – деди Наингголан.
Раджа учинчи марта "Кальяри" футболчисига айланмоқда. У «Кальяри» сафида беш мавсум ўйнади, кейин «Рома»га ўтди. Кейинчалик эса «Интер» сафига ўтди ва мана яна ҳозир "Кальяри"га ижарага берилди.