Ла лига раҳбарияти 17-турдан ўрин олган «Бетис» - «Севилья» учрашувини бошқа муддатга қолдириш ҳақида ўйламоқда. Бунга «Бетис» футболчилари топширган тестда шубҳали натижалар қайд этилган сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
«Бетис» жума кунги барча машғулотларни бекор қилди. Жамоа такроран коронавирус учун текширувдан ўтди. Ҳафта бошида жамоанинг чап қанот ҳимоячиси Алекс Моренода COVID-19 аниқланган эди. У бошқаларга юқтирган бўлиши мумкин.
«Бетис» - «Севилья» ўйини эртага, 2 январь куни Тошкент вақти билан 20:15га белгиланган.