Англиянинг «Вест Хэм» клуби бош мураббийи Дэвид Мойес коронавирус сабабли АПЛнинг ўйинлари қолдирилаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Аввалроқ «Эвертон» - «Манчестер Сити» ва «Тоттенхэм» - «Фулхэм» жамоалари ўртасидаги ўйинлар қолдирилганди.
«Биз барчасини тушуниб турибмиз ва ўйинларнинг қолдирилишига ҳеч қандай эътироз қилмаймиз. Лекин, шуни айтишим керакки, мен ва «Вест Хэм»нинг икки нафар футболчиси коронавирусга чалинганида ўйинимизни қолдиришмаган. Энди улар ўйинларни қолдиришга қарор қилишди. Агар таркибда 14 нафар футболчи борми, демак ўйнайвериш керак деб ўйлайман. Қоидалар ўзгарган бўлса, билмадим», - деди Мойес.