Харри Кейн ва Сон Хён Минларнинг жуфтлиги бугун бўлиб ўтган "Тоттенхэм" ҳамда "Лидс" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйинда кўп нарсани ҳал қилди.
«Лидс»га қарши учрашувнинг биринчи бўлимини сўнгги дақиқаларида жанубий кореялик футболчи Кейннинг узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этди. Бу - Кейн ва Сон жуфтлигининг жорий мавсумдаги 13-голи ҳисоблданади.
Opta порталининг тарқатган маълумотига қараганда, АПЛ тарихида ҳеч қайси жуфтлик бундай натижани қайд эта олмаган. Мавсум охиригача ушбу жуфтли бу кўрсаткични янада ошириш имкониятига эга.
Қўшимча ўрнида шуни айтиш керакки, Англия Премьер-лига 1992 йили ташкил этилганди, унгача биринчи дивизион номи билан фаолият олиб борган.