Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Букайо Сака АПЛ доирасида "Вест Бромвич" (4:0) устидан сафарда қўлга киритилган ғалаба ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Янги йилнинг бошлашни ажойиб усули. Кетма-кет учта ўйинни ютдик, шунинг учун шундай давом этишни хоҳлаймиз. Натижадан қониқдим. Менинг голим? Ажойиб жамоавий меҳнат ва бахтга эришдик. Менга шундай голлар ёқади. Ҳаво совуқ эди, лекин мен яхши позицияларда тўпни қабул қилиб олдим, шу сабабли, ўйиндан катта завф олдим деб айта оламан. "Арсенал" катта ишонч билан ўйнаётганимдан бахтиёрман, - ҳужумчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.