Италиянинг «Интер» клуби ҳужумчиси Лаутаро Мартинес «Кротоне» (6:2) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик ҳужумчи ушбу баҳсда хет-трикка эришди.
«Қаршимизда жуда жиддий рақиб турганди. Биз майдонда кўп ҳаракат қилди, улар эса тўп билан яхши муносабатда бўлишди. Биз бўш ҳудудлардан фойдаландик ва ғалабани қўлга киритдик.
Хет-трик? Жуда хурсандман. Мен жамоа учун доим кўп меҳнат қиламан. Ушбу учта голни оиламга, яқинда дунёга келадиган қизимга ва албатта, севгилим - Августинага бағишлайман. Лекин мен учун голлар муҳим эмас, жамоамнинг ғалабаси зарур. Чемпион бўлиш учун курашни давом эттирамиз», - Мартинеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.