Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

"Пахтакор" ўйиндаги статистик кўрсаткичлар бўйича ҳам Суперлига-2020нинг яққол етакчиси

Баҳо:
+ | -

"Шерлар" 2020 йилги мавсумда ўйиндаги турли жиҳатлар борасида ҳам қолган жамоаларга нисбатан анча яхши натижа кўрсатишди.

"Инстат" компанияси тақдим этган маълумотларга кўра, "Пахтакор"нинг умумий индекси 243га тенг бўлган. "Насаф" 221, "Бунёдкор" 212, "Локомотив" ва АГМК эса 210 балл тўплаган.

"Пахтакор" чемпионатда энг кўп голли вазиятлар яратган - 202та. Бу борада кейинги жамоалар "Насаф" (144), "Бунёдкор" (142), "Сўғдиёна" (128) ва АГМК (124) бўлган. Бурчак зарбаларини ўйинга киритишда ҳам "Шерлар" етакчилик қилишган. Жамоамиз мавсум мобайнида 159 марта шундай ишни амалга оширган. "Бунёдкор" 138, "Сўғдиёна" 128, "Насаф" 119 ва "Металлург" 113 бор бурчакдан тўпни ўйинга киритган.

Дарвозага зарба беришда "Пахтакор"нинг кўрсаткичи 196тага тенг бўлган. Кейинги ўринларда бу жиҳат бўйича "Бунёдкор" (152), "Насаф" (141), "Сўғдиёна" (114) ва АГМК (108) жамоалари жойлашган. Футболчиларимиз жами 16141тани узатмани амалга оширган (бир ўйинга ўртача 646та). Биздан кейинги жамоалар бу кўрсаткич борасида анча ортда қолиб кетган. "Бунёдкор"да узатмалар миқдори 12777, АГМКда 9840, "Насаф"да 9339 ва "Навбаҳор"да 8877тани ташкил қилган.

Ҳал қилувчи узатмаларни амалга оширишда жамоамиз 120та уриниш, кросслар бўйича эса 144та ҳаракат билан энг яхши кўрсаткич эгаси бўлган. Умумий курашлар, ҳимоявий ва ҳаводаги курашларни ютиш бўйича "Сўғдиёна" жамоаси энг яхши натижа қайд этган.

Манба: “Пахтакор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 20:33, 03.01.2021.
Ўқилди: 1848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.