Франциянинг «ПСЖ» клуби собиқ сардори, айни пайтда "Челси" шарафини ҳимоя қилаётган Тьяго Силва Томас Тухелнинг истеъфоси ҳақида фикр билдирди.
«Истеъфо рўй беришини кутиш мумкин эди. Мен жамоада ўйнаётганимда бир қатор ўзгартириш киритиш керак бўлган нарсаларга гувоҳ бўлганман. Менимча, Леонардо вазиятни ҳал қилиш учун жавобгарликни бўйнига олган ва ўз танловини амалга оширган. Вазиятлар қандай ривожланишини кўрамиз, лекин Тухель ва унинг ёрдамчилари учун бу - энг ёқимсиз вазият.
Почеттинонинг тайинлариниши? У «Тоттенхэм»да яхши ишлаган, ўйлайманки, Маурисио мотивация бера олади, у Париж клубида ишлаш тажрибаси бор», - бразилиялик ҳимоячининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда RMC Sport.