Франция миллий терма жамоаси ва «Челси» клуби ҳужумчиси Оливье Жиру терма жамоа тарихидаги тўпурарлик кураши ҳақида фикр билдирди.
«Мен ҳеч қачон ўз имкониятларимни чегаралаб ўйнамайман. Майдонда қандай ҳаракат қилаётган бўлсам мухлислар ҳам ўшани кўриб туришибди.
Барча футболчи учун терма жамоа тарихидан жой олиш ўзгача ғурур бағишлайди. Ўйлайманки, мен ҳам бунга муносиб ўйнамоқдаман. Бу буюк либос. Буни Анрини ҳам кийган ва бир қанча рекордларни ўрнатган. Лекин Анрини рекордини янгилашга кўзим етади», - дейди футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Жиру «учранглилар» сафида умумий 44 та гол уришга муваффақ бўлган ва тўпурарлар рўйхатида у ҳозирча иккинчи ўринда. Пешқадамлик эса 51 гол билан Анрига тегишли.