Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

"Қўқон-1912" ҳам машғулотларни бошлади

Баҳо:
+ | -

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси 2021 йилги футбол мавсуми учун тайёргарликни бошлади. Жамоа аъзолари 4 январдан Қўқон шаҳрида йиғилишди. Гарчи кеча жамоанинг барча аъзолари Қўқон шаҳрига етиб келишмаган бўлса-да, мураббийлар дастлабки машғулотни ўтказишди.

Қўқондаги 2-БЎСМга қарашли стадионда бўлиб ўтган машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган ҳужумчи, собиқ “Машъал” жамоаси - аъзоси Мўмин Мелиев ҳамда ўтган мавсумни “Андижон” жамоасида ўтказган Фарҳод Бекмуродов қўшилишган.

Шунингдек, жамоа сафида ўтган мавсумни “Турон” жамоасида ўтказган ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов, “Андижон”да тўп сурган Азамат Исроилов ва дарвозабон Элдор Адҳамов ҳам машғулотларда иштирок этишмоқда. Бу футболчилар жамоа кўригида бўлиб туришибди.

“Қўқон-1912”нинг айрим футболчилари бугун Қўқонга етиб келишади. Жамоанинг етакчи футболчилари - Мурод Холмуҳаммедов, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев ва Шоҳназар Норбеков эса бош мураббийнинг рухсатига кўра, бироз кечроқ жамоа ихтиёрига етиб келишади. Суҳроб Бердиев ҳамда Ҳамидилло Абдуҳамидов эса даволаниш жараёнларини давом эттиришмоқда, - дея хабар бермоқда, клуб матбуот хизмати.

Киритилди: 10:47, 05.01.2021.
Ўқилди: 1776 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.