Нидерландиялик ярим ҳимоячи Жорджиньо Вейналдум «Ливерпуль» клуби билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаганлиги ҳақида Англия матбуоти хабар тарқатмоқда.
Қайд этилишича, Вейналдум «Ливерпуль» таркибини келаётган ёзда эркин агент сифатида тарк этишга қарор қилди.
Унга бир нечта клублардан қизиқишлар бўлмоқда. «Вулверхэмптон», «Реал», «Барселона» ва «Интер» клублари шулар жумласидандир.