Англия лига кубоги мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки ўйин бўлиб ўтди. «Тоттенхэм» ўз майдонида қуйи дивизион вакили «Брентфорд»ни қабул қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди.
"Шпорлар"нинг голларига Сиссоко ва Сон Хёнг Мин муаллифлик қилишди. Шу тариқа, Моуриньо жамоаси илк финалчига айланди.
Финалда уларга «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» жуфтлиги ғолиби тўқнаш келади.
Англия лига кубоги, ярим финал
Тоттенхэм – Брентфорд 2:0 (1:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 12 Сиссоко, 2:0 – 70 Сон Хёнг Мин.
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Орье, Регилон (Дэвис, 71), Дайер, Ндомбеле, Хейбьерг (Танганга, 86), Лукас Моура (Уинкс, 71), Сиссоко, Сон Хёнг Мин (Винисиус, 89), Кейн.
Брентфорд – Райя, Генри, Соренсен, Дальсгор, Пиннок, Канос (Фосу, 74), Янельт (Маркондес, 74), Дасилва, Йенсен, Мбемо (Форсс, 81), Тоуни.
Огоҳлантиришлар: Канос (14), Янельт (18), Мбемо (51), Регилон (52).
Четлатиш: Дасилва (84).