Таниқли мутахассислардан бири Эрнесто Вальверде собиа собиқ жамоаси «Атлетик»дан келган таклифни рад этди.
Mundo Deportivo хабарига кўра билбаоликлар ўтган йил охирларида Вальвердега бош мураббийлик постини ишониб топширмоқчи эди. Бироқ у ҳозирча расмий лавозимда ишламоқчи эмаслигини маълум қилган.
Аммо клуб яхшироқ маош эвазига собиқ мураббийини барибир ҳам жамоага қайтаришни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, Вальверде 2003 ва 2005 ҳамда 2013 ва 2017 йиллар оралиғида «Атлетик Билбао»да ишлаган эди. Ҳозирда клубни Марселино Гарсия бошқариб бормоқда.