Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Гвардиола: "Бу ЕЧЛ эмас, лекин..."

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Сити» устози Пеп Гвардиола Англия Лига Кубоги доирасида «Манчестер Юнайтед» (2:0) устидан қўлга киритилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

«Ушбу ғалаба Колин Белл ("Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси, 5 январь куни 74 ёшида вафот этди - таҳририят) ва унинг оиласига бағишланади. Сафарда «МЮ»ни мағлубиятга учратиш жуда ажойиб ва биз бу ишни шубҳасиз Белл учун қилдик.

Жамоамиз тайёр ва бугунги ўйинни ажойиб тарзда ўтказдик. Иккинчи бўлимда бироз пасайиб қолдик, чунки «Стэмфорд Бридж»даги ўйиндан кейин бироз чарчагандик, аммо бундай иродага бўлган жамоа ақлбовар қилмас ишларни амалга оширишга қодир.

Бу Европа Чемпионлари Лигаси эмас, аммо, Англия Лига Кубоги финалига кетма-кет тўрт марта йўлланмани қўлга киритиш – ажойиб натижа.

Ўйлайманки, стандарт вазиятдан биринчи марта гол киритдик. Биз илгари бунга яқин эдик, бугун эса буни икки марта уддаладик.

Мукамаллик жуда муҳим. Бизда мавсумолди тайёргарлик тўлиқ бўлмаган ва шу сабабли, бироз кўпроқ вақт талаб қилинди. Аммо, биз ўз формамизни йиғиб олдик деб ҳисоблайман.

Биз финалгача ажойиб формада бўламиз, қолаверса, финал кейинги ҳафта бўлмайди. «Тоттенхэм» – ажойиб жамоа, лекин ҳозирча бу ҳақда ўйламаймиз», – деди Гвардиола Sky Sports билан суҳбатда.

Киритилди: 03:49, 07.01.2021.
Ўқилди: 11530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.