«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман Испания чемпионатининг 2-тури доирасида бўлиб ўтган Бильбаонинг «Атлетик» клубига қарши ўйин (3:2) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Хурсандман. Бугун 0:1 ҳисобида ютқазаётганимизда ҳам концентрацияни йўқотмадик. Биринчи голда уюшмаган ҳолда ҳаракат қилганимиз учун жазоландик. Лекин шундан сўнг ажойиб ҳаракат қилдик. Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик, бирор марта бўшашмадик. Ажойиб ўйин. Ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз бор, аммо бугун голлар чиройли бўлди.
Месси янада кўпроқ гол уриши мумкин эди, аммо икки марта дарвоза устунини нишонга олди. У ҳамиша тўла куч билан ишлайди ва узоқ йиллардан буён юқори савияда ўйнаб келмоқда. Назаримда, ҳозирда у янада самарали ҳаракат қилмоқда.
Соврин учун имконият ҳали қўлдан чиқмади. Мавсум ҳали олис. Жароҳатлар, кўтарилишлар, пасайишлар бўлиши мумкин. Ла лигада рақобат юқори. Топ-клубларнинг эса тақвими мураккаб. Бутун мавсум давомида юқори савияни ушлаб туриш қийин.
Бошқа ўйинларда ҳам кўпроқ очко тўплашга ҳақли эдик. Ғалабалар ўзимизга бўлган ишончни оширади. Жамоа ривожланмоқда ва ишончлироқ ҳаракат қилмоқда», — деди Куман.