Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Элдор, жиян, жамоанг шаъни — баридан устун!

Баҳо:
+ | -

Элдор, А Серияда ҳимоячиларнинг маҳорати барибир баланд–а?!

Дарвозабонларнинг тайёргарлиги ҳам камида дунёни Топ–3 лигида бўлса керак?!

Бўлмасам, ҳозирга келиб “ўлдим деганда” 5 та тўпни автори бўлардинг!

Ўзи Италия азалдан юқори классдаги ҳимоячилару, дарвозабонлар юрти бўлиб келган!

Ҳалиги, Американинг этник итальян ўғлони бўлган боксчи Рокки Бальбоага ўхшатаман итальян футболини. Ҳа, айнан ўша Сильвестер Сталлоне яратган енгилмас “Итальян тулпори” образи!

Бошида, рақибга эркин ҳужум қилишга имкон бериб, уни зарбаларини кучини ва хавфли зарбалари қандай кўринишда эканлигини билиб олади. Рақибнинг онгида ўзини кучсиз қилиб кўрсатиб, бор маҳоратини ишлатишга изн беради.

Олқишлар остида қолган рақибини томошабинлар учун чиройли ҳужум ҳунарларини кўрсатишга тўлиқ эркинлик бериб, ҳимоясини бир сония унутишига омил яратади ва айнан шу онда...

Айнан шу онда, Рокки ичида сабр билан сақлаб турган кучини, аниқ зарбаларини рақибининг очиқ юзларига, биқинига пулемёт каби ёғдириб ташлайди. Ичидаги ҳужумкор Девини оловли зарбаларини рақибига сочиб, уни ҳали вазиятни тўлиқ англай олмаган онгида довдиратиб қўяди ва якунда ерга қулатади!

Айнан мана шундай, мен билган итальян футболи, жиян!

Кўряпмиз, “Женоа”да сени майдонда тушунадиган, сени маҳоратингни тўлиқ биладиган ва сенга ишонадиган шеригинг деярли йўқ!

Энди, 1 йил ичида 3 марта бош мураббийини алмаштирган ва таркибини 70% ни янгилаган жамоадан бошқасини кутмаймизамда!

Лекин, жиян сен барибир "Молодец"сан!

Италия диёрига борганинга кўп бўлишига қарамай, майдонда бор кучингни, маҳоратингни баҳоли қудрат кўрсатяпсан, ўзингни аямаяпсан!

Отанга, устозларинга раҳмат, жиян!

Эҳҳ, сени ўйинингни кўриб, ер юзини ҳар бир чеккасида қанчадан-қанча Ватандошларинг ғурур ва ифтихор туйғусини туюшларини билганингда эдинг, Элдоржон!

Лекин...

Лекин жиян, нима бўлишидан қатъий назар, энг аввал “ЖЕНОА”ни шарафи ва мухлислари учун ҳаракат қил!

Футбол фалсафаси нуқтаи назаридан шахсан мен ҳали ғўр деб билган жамоадошларинг Скамакка ёки Заккапоста каби ўзингни ўйлама!

Имкон бўлганда, ҳозиргидай жамоадошларинга гол уриш учун қулай имконият яратиб беравер!

Биламан, сенга бутун ўйин давомида деярли ҳеч ким, худди сен уларга яратиб бераётган гол уриш учун қулай имкониятларни яратиб бермаяпти. Лекин, сен барибир ҳозиргидай жамоангга майдоннинг ҳар бир нуқтасида ёрдам беравер!

Ўзинг учун қулай вазият бўлавермаганда, шу вазиятни ўзинг учун ўзинг ярат! Уддалай оласан, бу ҳақ гап!

Ўйлама, дунё аҳли ўйинни унутади ва якунда гол урган тарихда қолади деб!

Йўқ!

Ҳар қандай жамоани асл мухлислари, майдонда ЖАМОА учун жонини бериб ўйнаган ўйинчиларни қадрлашадилар, ардоқлашадилар!

Кўп ҳолатларда, жамоаларни тарихдаги энг зўр таркибларига айнан шудай ФИДОКОР ўйинчиларни киритишадилар!

Сабаби, бундай ўйинчилар, ўзларининг шахсий муваффақиятидан кўра, жамоасининг муваффақиятини, ғалабасини устун қўядилар ва якунда албатта мухлислар қалбларидан ўрин олишадилар!

Объектив ва ҳалол баҳо берадиган мутахассислар, мухлислар албатта бор, жиян!

Элдоржон, бўшашма! Кўпроқ ўзингни кучинга ишонавер!

Ҳали жисмонан бор кучингни 90 дақиқа кўрсатишинга озгина бор! Айнан шу жиҳат ва якунловчи зарбаларингни жамоадошинг Дестро каби “найза қилиб санчиш” устида кўпроқ ишла!

Насиб қилса, қисқа вақт ичида "Женоа" мухлислари ҳам сени “Элдор – Гол” деб атай бошлашадилар!

Бизларни гапирмаса ҳам бўлаверади, бизлар учун сен “Ота ўғил” бўлиб қолаверасан, жиян!

Бироқ, унутма жиян! Жамоанг шаъни – баридан устун!!! Чунки, Жамоа – бу худди оила каби муқаддас!

Омадингни берсин, жиян!

Кичкина меҳмонни ўпиб қўй!!!

Фурқат Қурбонов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:05, 07.01.2021.
Ўқилди: 10063 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.