Каталониянинг «Барселона» клуби президентлигига номзод Виктор Фонт Лионель Мессидан катта умидвор. У Месси фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам Фонт аргентиналик футболчи билан ҳамкорлик қилмоқчи. Жамоага бош мураббий бўлиши кутилаётган Хави Эрнандес ҳам «Барселона» Лионель Мессини йўқотмаслик керак фикрда.
«Месси билан умрбод шартнома тузим идеал вариант бўлар эди. Ҳозирча биз уни яқин келажакда футболчи сифатида сақлашга ҳаракат қиламиз. Хавининг фикрича, «Барселона» дунёнинг энг яхши футболчисини сақлаб қолиши керак. Месси футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг, клубга қандай фойда олиб келишини тасаввур қила олмаймиз», - деди Фонт.