Бу йил Диего Симеоненинг “Атлетико”да иш бошлаганига 10 йил бўлади. У ноёб шахс. Феъли ва ўзини тутиши, мураббий сифатидаги танловлари ўзгача. Бу йил футболчилари деярли мукаммал ўйин кўрсатишмоқда. Лекин, нигоҳлар ҳали ҳам уларда эмас. Яъни, испан футболининг аксар мухлислари ҳали ҳам чемпионлик “Барселона” ва “Реал” ўртасидаги масала, деб ҳисоблашмоқда. Ҳозирги “Атлетико” ҳимоясини янада мукаммаллаштирган ва ҳужумида ниҳоят мувозанатни топган кўринмоқда. 15 ўйинда ўтказиб юборилган 6 гол! Бор-йўғи 6 та. Ҳужумда эса Суарес-Фелиш бир-бирини кўзни юмиб топяпти.
Симеоне клуби охирги маротаба Ла-лигада чемпион бўлганда мусобақа интрига жиҳатдан чўққисига чиққан. Қуйидаги суратда 2013-14 йиллар мавсуми 36-туридан кейинги турнир жадвалидаги ҳолат акс этган. Зўр! Шундай эмасми?!
Навбатдаги турда “Атлетик Билбао”ни ўз уйида қабул қилиши керак бўлган мадридликлар пойхтахдаги ноқулай об-ҳаво боис буни кейинроққа қолдиришади. Аммо, ҳеч қиси йўқ. Шу баҳона таъқибчилар яқинлашиб олиш имконига эгалар якка пешқадамга, ҳатто, “Реал” ўз ўйинида ғалаба қозонса бир очкога ўтиб кетиши ҳам мумкин.
Айтмоқчи бўлганим, бу мавсум ёрқин “Атлетико” туфайли Лалигада ҳам рақобат чикора эмас.
Нима дейсиз, якунда қайси клуб чемпион бўлар экан?
Ориф Толипов.