«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович жароҳатидан тўлиқ тикланди. Швециялик футболчи А сериянинг 17-тури доирасида «Торино»га қарши бўладиган ўйин қайдномасига киритилди.
39 ёшли футболчи жароҳат туфайли 22 ноябрдан буён майдондан ташқарида қолаётган эди.
«Милан» - «Торино» баҳси бугун тунги соат 00:45да бошланади.