Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш жамоадоши Поль Погба билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.
«Мен Поль билан яхши суҳбатлашаман. Мен ва у ўзаро итальян тилда гаплашамиз.
Мен «Манчестер Юнайтед»га келган пайтимда Погба жароҳат олганди. У қандай тикланаётганини ва якка тартибдаги машғулотларини кўрганман. У менга мунтазам равишда қўнғироқ қилиб, менинг ҳаракатларимни телевизор орқали томоша қилаётганини айтарди. Хавотир олма, қачонки тикланиб олса ва майдонга тушсам, у ҳолда мени тўп билан таъминлаб туришини айтарди. Мен катта ҳажмдаги ишларни амалга ошираётганимни билдирарди.
У исталган футболчига қандай ишонч бағишлаётганини ўзингиз кўриб турибмиз», - деди Фернандеш Goal порталига.