"Женоа" бош мураббийи Давиде Баллардини "Болонья"га қарши ўйин борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Дестро ўйинда жуда фаол ҳаракат қилди. У ҳам ҳужумда, ҳам ҳимояда ёрқин ўйин кўрсатди. У ажойиб марказий ҳужумчи. Шунингдек, ихтиёримизда Шомуродов ва Скамакка ҳам бор. Улар ҳам юксак иқтидор соҳиби. Бизга эса ҳозирда ҳужумчидан кўра ярим ҳимоячи ва ҳимоячилар керак", — деди Баллардини.