Кириш Регистрация

Шерзод Темиров: "Машъал" доим қалбимда қолади"

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда «Машъал» шарафини ҳимоя қилиб, яқинда "Пахтакор" билан шартнома имзолаган Шерзод Темиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Авваламбор, мени яқиндан қўллаб-қувватлаган мураббийларга клуб ишчи ходимларига ва қадирдон бўлган мухлисларга  ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Мени “Машъал” жамоаси таклиф қилган Илҳом Қурбоновга катта раҳмат айтаман. «Машъал» нафақат менга, балки бутун ўзбек футболига жуда катта ҳисса қўшмоқда.

Очиғи, “Пахтакор”дек жамоадан таклиф тушганидан ҳайрон қолдим. Бу жамоада Ўзбекистоннинг энг кучли футболчилари тўп суради ва улар фақат чемпион бўлиш учун ҳаракат қилишади. “Пахтакор” жамоасида футбол ўйнаш эса ҳар бир футболчининг орзуси деб ўйлайман. Мен “Пахтакор” жамоасига қўлимдан келгунча ёрдам бериб, жамоанинг етакчи футболчиларидан бўлишга ҳаракат қиламан. Аслида эса мени бу даражага етишимга “Машъал” футбол клуби алоҳида ўрин тутади. «Машъал» абадий юрагимда қолади ва мен жамоадан умирбод қарздорман", — деди футболчи муборакликлар матбуот  хизматига берган интервьюсида.

Киритилди: 23:06, 10.01.2021.
Ўқилди: 2742 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик