Италиянинг "Кротоне" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жованни Строппани яқин соатлар ичида истеъфога чиқаришни режалаштирмоқда, дея хабар тарқатмоқда Tuttosport.
Клуб раҳбарияти жамоанинг сўнгги пайтдаги натижаларидан норози бўлмоқда. Жамоа айни пайтда А Серия турнир жадвалининг сўнгги поғоналарини эгаллаб турибди.
Тахминларга кўра, Строппанини ўрнини ё Давид Никола ёки Леонардо Семпличи эгаллаши кутилмоқда.