"Наполи" клубининг Италия Суперкубоги доирасида "Ювентус" жамоасига қарши бўладиган ўйинни кейинроққа қолдириш ҳақидаги илтимоси рад этилди.
Radio Punto Nuovo тарқатган маълумотга қараганда, неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис учрашувни 20 январдан бошқа муддатга қолдирилишини сўраганди. Бироқ, клуб президентининг бу талаби рад этилди.