Италиянинг "Аталанта" футболчиси Алехандро Гомес жамоа бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини билан муносабати ёмонлашгани сабабли, январь ойида жамоани тарк этмоқчи.
Il Corriere di Bergamo нашрининг ёзишига қараганда, "Фиорентина" Гомес учун йилига 4 миллион евро маош тўлашга тайёр. Бироқ, аргентиналик футболчи еврокубокларда иштирок этадиган жамоа сафига ўтмоқчи.