Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги «Бунёдкор» бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.
АГМК жамоасининг ўринбосарларига қарши ўйинда мураббийлар штаби тўлиқ кўрикдаги ва ўтган мавсумда кўпроқ захирадан майдонга тушган футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. 2020 йилги мавсумда жамоанинг ўзагини ташкил қилган ўйинчилар беллашувдан аввал машғулотларда қатнашди.
«Бунёдкор» академиясининг сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтган баҳсда дарвозалар беш бор ишғол этилди. Аввалига меҳмонлар икки тўп фарқи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Сардор Абдунабиев ва Бунёд Турғунбоевнинг голларидан сўнг мураббийлар штаби таркибда ўзгаришларни амалга оширди. Ўзгаришларнинг натижаси ўлароқ танаффусга қадар ҳисоб тенглашди. Валерий Акопов деярли бир-бирига ўхшаган ҳужумни голга айлантириб дублини нишонлади. Иккинчи бўлимда учинчи гол ҳам меҳмонлар дарвозасидан жой олди. Баҳодир Даминов ғалаба голига муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 16 январь куни Про лига вакили «Оқ-тепа»га қарши ўтказади.
Ўртоқлик учрашуви
«БУНЁДКОР» - АГМК (ўринбосарлар) – 3:2
Голлар: Валерий Акопов (2та), Баҳодир Даминов – Сардор Абдунабиев, Бунёд Турғунбоев.