Мадриднинг "Реал" клуби футболчиси Криштиану Роналду 2011 йилда миллий чемпионатлар доирасида энг кўп гол киритган футболчи бўлди.
Роналду 2011 йил мобайнида Испания чемпионати ўйинларида 43 та гол киритишга муваффақ бўлган. Португалиялик футболчи ўзининг энг яқин таъқибчиси — "Арсенал" ҳужумчиси Робин ван Персидан анча ўзиб кетди. Ван Персининг ҳисобида 35 та гол мавжуд. 2011 йилги тўпурарлар учлигини "Бавария" ҳужумчиси Марио Гомес якунлаб беради. Унинг ҳисобида 32 та гол бор.
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси бу рўйхатнинг тўртинчи поғонасидан жой олди. Аргентиналик футболчининг ҳисобида "атиги" 31 та гол мавжуд.