Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Япония - Ўзбекистон учрашувини ўз кўзи билан кўришни истовчилар диққатига

Баҳо:
+ | -

Маълумингизким, 29 февраль куни Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2014 III саралаш босқичи доирасида кунчиқар юрт пойтахтида Японияга миллий терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

"Куч — бирликда!" шиори остида ҳаракат қилувчи Ўзбекистон терма жамоалари фан клуби футболчиларимизни бевосита "Тойота" стадионидан қўллаб-қувватлаш истагида бўлганларни Токио сафарига чорламоқда.

7 кун давом этувчи ушбу сафар ЎФФнинг бевосита раҳнамолиги остида бўлиб ўтади. Ҳозирданоқ барча шароитлар ҳозирланган. Токиога тўғридан-тўғридан учувчи авиалайнерга, стадионга чипталар буюртма қилинган. Мухлисларни барча қулайликларга эга бўлган автобуслар ташийди, улар Токио марказида жойлашган 4 юлдузли "Prince" меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

23 февралдан 2 мартгача давом этадиган сафар мобайнида замонавий Токио мегаполисининг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш билан биргаликда, Япониянинг қадимий осори-атиқалари жойлашган ҳудудларга ҳам зиёрат уюштирилади. Сафар давомида япон, рус ва ўзбек тилида гаплашувчи гидлар хизматда бўлади.

Мухлисларга фан-клуб атрибутикалари, терма жамоа футболкалари тарқатилади.

Япония сафарига боришни хоҳловчилар Ўзбекистон терма жамоалари фан-клуби раиси Абдураҳмон Фозиловга мурожаат қилишлари сўралади. Телефон: (+99897) 400-20-04

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:46, 02.01.2012.
Ўқилди: 32821 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик